UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  23 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  7 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  11 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2

"Қўқон-1912": Жамоамизга содиқ футболчилар Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамоамизга содиқ футболчилар

Теглар :  Қўқон-1912
“Миллионлар ўйини”да содиқлик жуда ҳам қадрланади.

Жаҳон футболида ўзининг содиқлиги билан ном қозонган ўйинчилар сони бармоқ билан санарли. Мальдини, Тотти, Рауль каби футболчилар айнан ўз жамоасига содиқлиги туфайли чексиз ҳурматга сазовор бўлган, десак адашмаймиз.

Бугунги мақоламизда Қўқонга содиқ футболчилар хусусида сўз юритамиз.

Қўқон футболининг бугунги кундаги садоқат тимсоли ҳақида гап кетганда, барчанинг кўз ўнгида Азиз Тўхтабоев гавдаланиши аниқ.  30 ёшли ҳужумчи 2003 йилда ҳам “Қўқон-1912” таркибида тўп сурган.  Кейинчалик бошқа клублар сафида ўйнади. 2007 йили Вадим Абрамов бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Йиллар ўтиб, у яна жонажон “Қўқон-1912” клубига қайтди. Мана бир неча мавсумдирки, у жамоамизнинг етакчиси сифатида эътироф этилади. Бежизга унга сардорлик боғичи берилмаган. Якунига етган мавсумда Тўхтабоев 20 учрашувда майдонга тушди. Бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Янги мавсумда ҳам мухлисларнинг ундан умиди катта.

Қўқоннинг яна бири садоқатли ўйинчиларидан бири – Азиз Ашуровдир. 29 ёшли дарвозабон худди исмдоши каби 2003 йилдан ҳам “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Тўхтабоев ва Ашуров шу йилга қадар турли клубларда бирга фаолият юртишган.

Ашуров ҳам сўнгги йилларда жонажон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ашуров якунига етган мавсумда 9 та учрашувда майдонга тушди. Етти марта асосий таркибда ўйинни бошлаган бўлса, 2 марта захирадан ўйинга қўшилди. Айрим баҳсларда Ашуров жамоадошларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.

Азизда янги мавсумда биринчи рақамли посбон бўлиши учун яхшигина имконият бор.

Жалил Кимсанов ҳам Қўқон футболининг рамзларидан бири, десак муболаға бўлмайди. 29 ёшли ҳимоячи ўзининг ишончли ўйинлари туфайли мухлислар меҳрини қозонган. Жалилнинг майдонга тушиши ишқибозларнинг кўнглини хотиржам қилади. Кимсанов ҳам ўзининг садоқати билан ёш футболчиларга ибрат бўлиб келмоқда. Якунига етган мавсумда Жалил Кимсанов 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта тўп киритди. Мавсумдаги ягона голини ҳимоячимиз “Насаф” дарвозасига киритган.

Янги мавсумда ҳам Жалил Кимсановдан ишончли ўйин кутиб қоламиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика