UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8

"Қўқон-1912": Футбол ва ажойиб саёҳатга таклиф қиламиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Футбол ва ажойиб саёҳатга таклиф қиламиз

Барчангизга маълумки “Қўқон-1912” футбол жамоаси навбатдаги, 2-тур учрашувини 6 март куни Бекобод шаҳрида “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

1-тур учрашувида “Бухоро” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, барчага унутилмас қувончли онларни тақдим қилишди. Бу ғалабада сиз азиз мухлисларнинг ҳам ҳиссангиз беқиёс бўлди.

“Содиқ мухлислар” клуби Бекобод шаҳрига, Тожикистон орқали сафар ташкил қилмоқда. Биз билан бирга борадиган мухлислар Тожикистон давлатининг Конибодом, Хўжанд шаҳарларини томоша қилиб, сўнгра Бекободдаги “Металлург” стадионида жонли футбол томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Сафар барча қулайликларга эга бўлган автобусларда, арзон нархларда ташкил қилинади. Барчаси учун атиги 55 000 ёки 60 000 тўласангиз кифоя! Саёҳатга борадиган мухлислардан паспортларида думалоқ печать бўлиши талаб қилинади. Паспорти билан муаммоси бор мухлисларга эса Ангрен орқали енгил машиналар ташкил этилади.

Автобуслар 6 март куни, эрталаб соат 8:00 да, “Марказий” стадион ёнидан жўнайди. Шошилинг жойлар чегараланган.

Барчангизни унутилмас саёҳат ва футбол ўйинига таклиф қиламиз!

Мурожаат учун тел: +998990801912 Ўлмасжон.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика