"Қўқон-1912" эртага "Турон" билан ўйнайди

Mirjalol Normatov
27 июл 2022, 23:12
"Қўқон-1912" жамоаси Coca Cola суперлигасининг иккинчи даврасига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлади.

"Қўқон-1912" Жамоа аъзолари бугун Қўқон шаҳрида тўпланишди ҳамда Қўқондаги "марказий" стадионида ўз  машғулотларини ўтказишди.

Дарвон Файизев шогирдлари Суперлиганинг иккинчи даврасини Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. "Қўқон-1912" ҳамда "Нефтчи" ўртасидига "дерби", 2 август куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур учрашувга тайёргарлик кўриш режасига кўра "Қўқон-1912" эртага назорат учрашувида майдонга тушади. 28 июнь Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида мезбонлар "Турон" жамоаси билан "Қўқон-1912" жамоаси ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›