"Қўқон-1912": Эртага сўнгги йиғин бошланади
09 фев 2017 08:08
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Эртага сўнгги йиғин бошланади
“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”дан кейин футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилди.
Футболчилар эратага сўнгги йиғинни бошлашади. Тўртинчи йиғин 28 февралга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эртага пойтахтимизга йиғилган футболчилар “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавсузида ўқув-амалий семинарида иштирок этишади.
11 февралдан машғулотлар бошланади. Сўнгги йиғин давомида тўртта назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган. 13 февраль куни жамоа “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушади. 14 февраль кунги рақиб сифатида – Самарқанднинг “Динамо” жамоаси танланган. 18 февраль куни эса Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан куч синашади. Ниҳоят, 23 февраль куни бўлиб ўтадиган сўнгги назорат учрашувида Қозоғистоннинг “Экибастуз” жамоаси рақиб вазифасини ўтаб беради.
Фикрлар