UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  27 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  229 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

"Қўқон-1912": Эртага "Металлург" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Эртага "Металлург" билан ўйнаймиз

Теглар :  Қўқон-1912
Айни кунларда "Қўқон-1912"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.

Мурод Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларни қизиқарли тарзда олиб боришмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳал ўтказилмоқда. Дарвозабонлар билан Хислат Чилматов ишламоқда. Қолган футболчилар ҳам ўзларини кўрсатиш учун машғулотларда тер тукишмоқда.

Тоҳир Шамсиддинов билан тузилган шартнома маълум сабабларга кўра, бекор қилингани ҳақида кеча маълумот бердик. Ҳозирча таркибда бошқа ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Режага кўра, вакилларимиз “Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказишади. Ўйин эртага бўлиб ўтади.

“Металлург” жамоаси билан шу кунга қадар Олий лига доирасида ўзаро 12 марта тўқнаш келганмиз. Ўйинларнинг олтитасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. Иккита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўртта баҳсда бекободликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати-21-17 “Қўқон-1912” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 20 очко жамғарган. “Металлург”нинг бу борадаги қўрсаткичи 14 га тенг.

Бу жамоаларнинг сўнгги учрашуви 2015 йилнинг 25 октябрь санасида Қўқонда бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика