UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  36 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди Янгиликлар

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди

Қўқонда мавсум-2013 якунига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб олий лигага йўл олган “Андижон” чоршанба куни мавсум якунига бағишлаб тадбир ўтказганди.

Кеча эса чемпионатда 3-ўринни банд этган “Қўқон-1912” жамоаси медаллар топшириш маросимини ўтказди. Йил давомида “СА” ва ҳамкоримиз “ФЭ” газетаси билан мустаҳкам аълоқа ўрнатган, “Қўқон-1912” клуби мана шу хурсандчиликка шерик бўлиш учун бизга ҳам расмий таклиф билан чиқди ва шу муносабат билан кеча Қўқон шаҳрида бўлиб қайтдик.

Маросим жойи бўлмиш Қўқон шаҳридаги “Bowling” ресторанига кириб борар эканмиз, у ерда жамоанинг ушбу муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшган барча аъзоларини учратдик. Раҳбариятдан тортиб, ошпазгача.

Бундан ташқари ташкилотчилар Қўқон футболига бефарқ бўлмаган ва ўз вақтида жамоа учун меҳнати сингганларни ҳам тадбирга таклиф этишни унутишмагани эътиборимизни тортди. Хусусан таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов ҳар галгидек ўғли Рустам Ҳакимов билан бирга келди. Шунингдек собиқ тўпурар ҳужумчи Умид Исоқов ҳам маросимга ташриф буюрди.

Соат 12:00да бошланган кеча ҳақиқий байрамона руҳда ўтди. Дастлаб сўзга Қўқон шаҳар ҳокими Акромжон Абдуллаев чиқди ва жамоанинг бу йилги чемпионатда 3-ўринни эгаллагани билан футболчиларни, клуб раҳбариятини ҳамда мухлисларни чин дилдан табриклаб, муборакбод этди.

Шундан сўнг клуб раҳбарлари ва жамоанинг бош таъсисчиси бўлмиш “Қўқон Спирт” заводи раҳбари, “Нефтчи” клубининг раиси Комилжон Мирзабоев ҳамда ПФЛдан медалларни олиб келган Валерий Лёткин футболчиларга бронза медалини танътанали равишда топширди.

“Қўқон-1912”нинг жонкуяр раҳбари Бахтиёржон Толипов ҳам сўзга чиқиб ҳомийлар ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди ва ҳар бир чизиқнинг энг яхшилари бўлган футболчиларга эсталик совғаларни тақдим этди. Унга кўра, “Энг яхши футболчи” – Азиз Тўхтабоев. “Энг яхши дарвозабон” – Азиз Ашуров. “Энг яхши ҳимоячи” – Александр Критинин. “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Раҳматулло Мелибоев. “Энг яхши ҳужумчи” – Омон Абдуғаниев. “Энг яхши ёш ҳужумчи” - Отабек Ҳайдаров. “Энг фойдали футболчи” – Азиз Мадалиев деб топилди. Уларга LCD телевизорлари ва бошқа бир қатор қимматбаҳо совғалар улашилди.

Қолаверса 3-ўринни эгаллашида кўп меҳнати сингган бош мураббий Тоҳир Кападзега музлатгич. У кишига мураббийлар штабида мавсум мобайнида яқиндан кўмак берган Муҳиддин Абдувалиевга эса телевизор тақдим этилди.

Мухлислар номидан ҳам бир қатор ашаддий ишқибозлар сўзга чиқиб, “Қўқон-1912”нинг бу йилги иштирокидан жуда мамнун эканликларини билдиришди ва келгусида жамоанинг олий лигага чиқишини хоҳлашларини айтишди. Дарвоқе, мухлислар талқини бўйича бу йил жамоа сафида “Энг яхши футболчи” деб Азиз Тўхтабоев топилди. Унга фанатлар ўз совғаларини топиширишди.

Шу тариқа тадбир хурсандчилик ва яхши кайфият билан поёнига етди.
 

Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика