UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  2 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  5 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  7 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  9 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

"Қўқон-1912": Андижонга боришни истаган мухлислар диққатига! Янгиликлар

"Қўқон-1912": Андижонга боришни истаган мухлислар диққатига!

“Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари билан фахрланади. Жамоамизнинг ашаддий мухлислари хоҳ ўз майдонимизда бўлсин, хоҳ меҳмонда бўлсин клубимизни доимо қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

Айниқса, “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда қўқонлик мухлислар барчанинг ҳавасини келтирди. Шунингдек, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари “Қўқон-1912” футболчиларига далда бўлмоқда.

Жамоамиз навбатдаги учрашувни Андижонда ўтказишидан хабрингиз бор. Водий дербиси номини олган мазкур учрашувда “Қўқон-1912”ни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар учун қулайликлар яратилган. Уларнинг Андижонга бориб келишлари учун автобус қўйилиши режалаштирилган.

Андижонга боришни истаган мухлислар 22 август шанба куни соат 11:00да Қўқон “Марказий” стадионга келишлари мумкин.

Шунингдек, “Соғлом авлод” стадионида қўқонлик мухлислар учун ажратилган жойларга чипталар сотуви ҳам йўлга қўйилган.

Андижонга боришни истаган мухлислар қуйидаги телефон рақамига мурожжат этишлари мумкин: +99890 508 77 99

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика