UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  57 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  4 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди

Бугун Қўқондаги "Олтин водий" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Қўқон-1912" жамоаси янги футболчиларни таништирув маросими ўтказди.

Аслида бу тадбир "Марказий" стадионда ўтиши белгиланганди, лекин об-ҳавонинг кескин ўзгариб, тинимсиз ёмғир ёғиши сабабли тадбир меҳмонхонанинг анжуманлар залига кўчирилди. Зал озгина кичикроқ бўлганлиги учун тадбирга келган ҳамма мухлисларни ҳам сиғдира олмади.

Таништирув маросимини "Қўқон-1912" жамоаси матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиб берди ва олиб борди. Дастлаб мураббийлар штаби - бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва унинг ёрдамчилари Даврон Файзиев, Зоҳид Нурматов ва Муҳиддин Абдувалиев таништирилди. 

Дастлабки сўз Бахтиёр Ашурматовга берилди. Ашурматов ўз сўзида ўзи туғилган Қўқон шаҳри жамоасига бош мураббийлик қилиши шараф эканлиги, шогирдлариям масъулиятни ҳис қилиб, яхши ўйнаб ҳар қандай рақибга қарши "жанг" қилишга тайёр эканини, жамоага мухлисларни қўллаб қувватлаши кераклигини, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини ва ҳалол футбол ўйнашини айтди.

Яна бир таниқли мураббий Даврон Файзиев ҳам сўзга чиқиб, Қўқонда ишлаётганидан кўнгли тўқлиги, Қўқонда ўзини худди уйидагидай ҳис қилишини айтди.

  

Кейин жамоага янги келган футболчилар рақамлари билан таништирилди. "Янгилар" қуйидаги рақамлардаги ўйнайдиган бўлди:


1. Ботирали Эргашев

3. Бобур Акбаров

4. Собит Синдаров

7. Шохназар Норбеков

8. Сухроб Нуруллоев

13. Сардор Азимов

17. Музаффар Музаффаров

22. Муҳаммаданас Ҳасанов

33. Иван Йосович (Сербия)

44. Шодиёр Хожиматов

91. Якуба Бамба (Кот-Д'Ивуар)

99. Бек Абдуллаев


Шундан сўнг жамоанинг етакчи футболчилари сўзга чиқиб янги мавсумда астойдил ўйнаб ўтган йилга нисбатан яхши натижаларга эришиб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берди.



Фарҳоджон Узоқов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика