"Қўқон-1912" 20 декабрдан йиғинга киришади

Narzulla Saydullayev
11 дек 2013, 11:38
Биринчи лига жамоаларидан биринчилардан бўлиб, "Қўқон-1912" тайёргарликни бошлайди.
Келаси йил олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган, қўқонликлар шунинг учун ҳам йиғинни эртароқ бошлайди.

"CА"нинг аниқлашича жамоа аъзолари 20 декабрдан ўз қароргоҳида йиғилади. Унга қадар таркибда кимлар қолиши ва кимлар билан хайрлашиш кераклиги ойдинлашади. Бундан кўриниб турибдики, клуб селекция жараёнида фаоллик кўрсатади.

Бош мураббий Тоҳир Кападзе айни пайтда Ташкентда бўлиб ўтаётган, ПРО мураббийлик лицензияси учун курсларда иштирок этмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia