

Куннинг иккинчи жуфтлигида “Сурхон” ҳамда “Гулистон” клублари ўзаро куч синашади. Жамоаларнинг мамлакат кубогидаги йўллари шу кунгача ҳеч қачон кесишмаган. Миллий чемпионат доирасида эса 6 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, уларда термизликлар 4 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этишган. Қизиғи, клубларнинг сўнгги дуэлига ҳам 23 йил тўлди — охирги расмий баҳс узоқ 2003 йилги мавсумда бўлиб ўтган эди.
Шунингдек, “Сурхон” ўз майдонида “Гулистон”га ҳеч қачон имкониятни бой бермаган: ўтказилган 3 та беллашувнинг 2 тасида ғалаба қозониб, 1 тасида дуранг ўйнаган.
Учрашув соат 18:00 да Олмалиқдаги ОКМК стадионида старт олади.



