UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  22 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади Янгиликлар

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади

"Қизилқум" жамоаси мухлислари учун ажойиб янгилик! Навоийлик футбол ишқибозлари ўз суюклиларининг уй учрашувларини энди янги стадионда томоша қилиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларининг еттинчи туридан бошлаб, "Қизилқум" футболчилари ўз майдонидаги ўйинларни Навоий шаҳри "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказади.

— Спорт мажмуамиз стадиони ўз бағрига 12500 томошабинни сиғдира олади, — дейди мажмуа раҳбари Собиржон Ҳайдаров. — Бу спорт иншооти 2012 йили Навоийда зўр муваффақият билан ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари — 2012" спорт ўйинлари республика финал босқичи арафасида фойдаланишга топширилган эди. Мажмуада шунингдек, спорт ва бадиий гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам фаолият кўрсатади. Яқин кунларда бу ерда Навоий шаҳридаги 17-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби иш бошлайди. Бу эса ўғил-қизларимизнинг келажакда футболдан ташқари, енгил атлетика, регби, мини футбол, оғир атлетика ҳамда велошоссе спорт турлари билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имконият яратади.
Чемпионат тақвимига кўра, "Қизилқум" жамоаси миллий чемпионатимиз еттинчи тури доирасида Самарқанд динамочиларини қабул қилади. Мазкур учрашув 3 май куни Навоий шаҳрининг "Умид" қўрғонидаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.

— Янги стадион Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерациясининг жамоамиз аъзолари учун ажойиб туҳфа бўлди, — дейди "Қизилқум" футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов.

— Замонавий стадионда тўп суришни ким ҳам истамайди, дейсиз! Тарихий кун арафасида турибмиз. Мақсадимиз бундан кейинги учрашувларда ҳам ўз мухлисларимизни чиройли ва ҳужумкор ўйинларимиз билан хурсанд қилишдир. Ҳозирда футбол клубимиз ишчи-хизматчилари яшил майдонни ўйинларга тайёрлашга жиддий киришганлар. Ишонаманки, стадионга ташриф буюрган томошабинлар бу ердан уйларига мароқли ҳордиқ билан қайтадилар. Улар учун барча қулайлик ва шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Фотогалерея
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика