UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  6 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1

“Қизилқум” Тошкентда “Андижон”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Қизилқум” Тошкентда “Андижон”ни мағлубиятга учратди

Айни пайтда олий лига жамоалари миллий чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўйин амалиётини йўқотмаслик учун назорат учрашувларига алоҳида аҳамият бериляпти. Бошқа жамоалар каби “Қизилқум” футболчилари ҳам бу имкониятни қўлдан чиқармадилар.

10 октябрь куни Ҳамиджон Актамов шогирдлари Тошкентда назорат ўйини ўтказди. “Жар” стадионида ўтказилган мазкур ўйинда “Қизилқум” жамоаси “Андижон” футболчилари билан куч синашди.

Учрашувни пойтахтлик Виктор Серазитдинов бошқариб борган бўлса, унга ён қанотларда Никита Афиногенов, Сервер Еремеев (барчаси — Тошкент)лар кўмаклашди.

Ўйин голларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этдилар. Дастлаб 25-дақиқада Наврўзбек Алимов чамаси йигирма икки метрлар узоқдан “Андижон” жамоаси дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди — 1:0.

Учрашув биринчи бўлими тугашига саккиз дақиқа қолганда андижонлик Иқбол Акрамов ўртадаги мувозанатни тиклади — 1:1.

Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу эса ўйиннинг янада шиддатли давом этишини таъминлаб берди.  53-дақиқада Андрей Деркач навоийликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.

77-дақиқада ҳимоячи Иқбол Бобохонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган Виктор Клишинни жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Серазитдинов ҳимоячи Иқбол Бобохоновга қиўил карточка кўрсатди ва майдондан четлатди. Ўн метрли нуқтага яқинлашган Баҳриддин Ваҳобов эса “Андижон” посбони Геннадий Мошнягани доғда қолдириб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди.

Ўйиннинг охирги дақиқаларида андижонликлар рақиб дарвозасидан чамаси йигирма метрлар узоқликдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Дарвоза йўлланган кучли зарбани Артём Макосин қайтаришга муваффақ бўлди. Қайтган тўпни бошқалардан кўра, илдамроқ ҳаракат қилган Абдулатиф Абдуқодиров қийинчиликсиз дарвозага йўллади — 3:2.

“Қизилқум” — “Андижон” учрашувида жамоалар мураббийлари қуйидаги таркибларни синовдан ўтказди:

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Сарваржон Холматов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Андрей Деркач, Шерали Жўраев, Наврўзбек Алимов, Ғайрат Жумаев, Акмал Рустамов, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Бобуржон Искандаров, Руслан Санаев, Достон Абдураҳмонов, Виктор Клишин, Боур Маъмиров,  Миржалол Қурбонов, Георгий Квесиешвили.

“АНДИЖОН”: Геннадий Мошняга, Турсунбой Хусанов, Раҳим Қодиров, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Асрор Раҳмонов, Асқар Жадигеров, Санжар Асқаралиев, Иқбол Акрамов, Фарруҳ Мирзаев, Абдумалик Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Исабоев, Жавлон Гусейнов, Абдулатиф Абдуқодиров, Умрилло Рамозонов, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев.

Қувонарлиси, айнан шу куни “Қизилқум” жамоаси бош менежери Ҳамиджон Актамовнинг таваллуд куни эди. Футболчилар ўз раҳбарларига шу тарзда чиройли ғалаба қозониб, ўзига хос совға ҳозирладилар. Шундай қилиб, ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонган “Қизилқум” жамоаси 11 октябрь куни Навоийга қайтишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда чемпионат жадвалида 30 очко билан еттинчи поғонани эгаллаб турган “Қизилқум” жамоаси 25-турни 16 октбярь куни ўтказади. Унда кончилар Навоийда Муборакнинг “Машъал” футболчиларини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика