UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  1 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1

"Қизилқум" ўз тарихида илк бор дастлабки 5 турда мағлубиятга учрамади Янгиликлар

"Қизилқум" ўз тарихида илк бор дастлабки 5 турда мағлубиятга учрамади

Теглар :  Қизилқум
Навоийнинг "Қизилқум" клуби олий лиганинг 5-турини ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шундай қилиб жамоанинг мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. "Қизилқум" биринчи турда ўз уйида "Машъал"ни 3:2 ҳисобида таслим қилганди. Сўнгра Ғузорда "Шўртан" мағлуб этилди - 1:0. Учинчи турда "Олмалиқ"дан устун келган (2:1) "кончилар" тўртинчи турда Тошкентда "Обод" билан дуранг ўйнаганди - 2:2.

2000 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган "Қизилқум" клуби ўз тарихида илк бор дастлабки 5та ўйинда мағлуб бўлмади. Бундан олдинги 15та мавсумда жамоа дастлабки 5та ўйинда ҳеч бўлмаса бир марта ютқазган эди.

"Қизилқум"нинг энг яхши стартлари 2001 ва 2007 йилларга тўғри келади. Бу йилларда клуб дастлабки 5та турда 4та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган. Энг ёмон старт эса 2013 йилда қайд этилган - 5та ўйин 5та мағлубият!

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" 6-турни 24 апрель куни "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади.


"Қизилқум" клубининг дастлабки 5 турда қайд этган барча натижалари:

2000 - 2 ғалаба, 3 мағлубият
2001 - 3 ғалаба, 2 мағлубият
2002 - 4 ғалаба, 1 мағлубият
2003 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2004 - 2 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият
2005 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2006 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2007 - 4 ғалаба, 1 мағлубият
2008 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2009 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2010 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2011 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2012 - 1 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият
2013 - 5 мағлубият
2014 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2015 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2016 - 3 ғалаба, 2 дуранг  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика