“Қизилқум” Олий лигада 500-учрашувини ўтказади

Aslanov Jasurbek
14 апр 2017, 10:10
Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Сўғдиёна” учрашуви Навоий вилояти жамоасининг Олий лигадига 500-учрашуви сифатида қайд этилади.

“Олтин изловчилар” Олий лигада илк учрашувни 2000 йил 18 март куни “Дўстлик” (Тошкент вилояти)га қарши ўтказишган. Ўтказилган 499 та учрашувнинг 188 тасида “Қизилқум” ғалабага эришган бўлса, 214 та баҳсда мағлуб бўлган. 97 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Қуйда жамоамизнинг Олий лигадига юбилей учрашувлари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

1-ўйин.   18.03.2000.   “Дўстлик” – “Қизилқум” 2:0

100-ўйин.   17.11.2002.   “Қизилқум” – “Дўстлик” 1:0

200-ўйин.   28.06.2006.   “Қизилқум” – “Бухоро” 1:0

300-ўйин.  17.10.2009.   “Олмалиқ”  - “Қизилқум” 2:0

400-ўйин.   14.09.2013.  “Пахтакор” – “Қизилқум” 1:0.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›