«Қизилқум»: Навбатдаги рақиб — «Нефтчи» жамоаси!
13 фев 2014 22:52
Янгиликлар
«Қизилқум»: Навбатдаги рақиб — «Нефтчи» жамоаси!
Шу кунларда «Қизилқум» жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттирмоқда.
Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказаётган навоийликлар кўпроқ назорат учрашувлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишяпти.
Юрий Лукин шогирдлари 5 февралдан пойтахт йиғинига киришган бўлсалар, ҳозиргача тўртта ўртоқлик ўйинида майдонга тушдилар. Дастлаб «Олмалиқ» вакилларига имконият бой берилганди. Сўнгра, кончилар «Бухоро» (1:1), «Навбаҳор» (1:0), «Оқтепа» (3:0) жамоалари билан куч синашдилар.
Режага кўра, навбатдаги назорат баҳси 14 февралда ўтказилади. Унда Фарғонанинг «Нефтчи» футболчилари «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга чиқади. Учрашув пойтахтимиздаги «Оқтепа» стадионида соат 10.45 да бошланиши белгиланган.

championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар