“Қизилқум” мухлислари диққатига!

20 май 2018, 13:51
Суперлиганинг 12-турида “Қизилқум” Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлади.

Жамоа ишқибозлар клуби аъзолари ҳам мазкур учрашувда жамоамизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.

Клуб раҳбарияти томонидан ишқибозлар клуби аъзолари учун иккита автобус ажратилган. Жамоа ишқибозлари 22 май куни эрта тонгда, соат 6:00 да Навоий шаҳридаги “Ёшлар спорт мажмуаси” олдида тўпланишади ва пойтахтга қараб йўл олишади.

Барча ишқибозларни жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

Қўшимча маълумотлар учун тел: +99897 322 5125 ( “Қизилқум” ишқибозлари етакчиси Ҳамза Хўжақулов)

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›