UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Қизилқум": Мағлубият сабоқ бўлиши шарт Янгиликлар

"Қизилқум": Мағлубият сабоқ бўлиши шарт

Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган Сўғдиёна - Қизилқум жамоалари баҳсида мезбонлар йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу мағлубият навоийлик мухлисларни жуда ранжитди. Бугун, аниқроғи, 3 август эрталаб Навоийда "Қизилқум" ПФК Таъсисчилар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Қизилқум" жамоаси бош менежери ҳам иштирок этди.

Йиғилишда навоийликларнинг мазкур кутилмаган йирик ҳисобдаги мағлубияти хусусида сўз борди. "Кончилар"нинг миллий чемпионатда муносиб иштирок этиши учун Навоий вилояти футбол федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва хомийлар томонидан зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамай, жамоанинг иккинчи давра учрашувларини муваффақиятсиз бошлаганлиги жиддий танқид қилинди.

Йиғилиш қарорига кўра, клуб бош менежери огоҳлантирилди. Жиззахда қайд этилган йирик мағлубиятдан тегишли хулосалар ва сабоқ чиқарилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. Учрашувда ўз ишига совуққонлик билан ёндошганлиги туфайли мураббийлар штаби ҳамда салбий натижани қайд қилганлиги боис жамоа аъзолари моддий жаримага тортилди. Бу жарима миқдори бир ойлик иш ҳақи миқдорида этиб белгиланди. Агар яна шу каби салбий натижалар такрорланадиган бўлса, бундан-да жиддий чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" - "Сўғдиёна" жамоаларининг дастлабки давранинг биринчи турида Навоийда кечган баҳсида кончилар йирик - 4:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Навбатдаги турда "Қизилқум" футболчилари Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 7август куни соат 19.00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика