"Қизилқум" клуби барча мухлисларни "Ёшлар" спорт мажмуасига чорлайди!

Narzulla Saydullayev
3 май 2014, 11:00
Бугун олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларининг еттинчи туридан бошлаб, "Қизилқум" футболчилари ўз майдонидаги ўйинларни Навоий шаҳри "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказади.

12500 томошабинга мўлжалланган янги стадионда бугун дастлабки расмий ўйин бўлиб ўтади. Соат 17:30дан маъданий тадбирлар бошланади.

Соат 18:30да "Қизилқум" ва "Динамо" ўртасидаги баҳс старт олади.


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia