UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Арсенал" "Кристал Пэлас" вингерига қизиқмоқда  0 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0

"Қизилқум": Йиғинда грузиялик легионерлар қатнашмоқда Янгиликлар

"Қизилқум": Йиғинда грузиялик легионерлар қатнашмоқда

Шу кунларда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этмоқда. Унда йигирма олти нафар футболчи иштирок этяпти.
Машғулотларда биринчи давра учрашувларини ёшлар таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бобиржон Искандаров, ҳужумчи Баҳодир Қосимовлар ҳам қатнашмоқда. Жамоа мураббийлар штаби иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида яна бир қатор легионерларни ҳам кўрикдан ўтказишни режалаштиришган. Жумладан, пойтахтда уюштирилаётган машғулотларга грузиялик Георгий Квесишивили, Георгий Микаберидзе жалб этилган. Ҳимоячи Квесишивили “Бухоро” жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларимизга яхши таниш. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурадиган Микаберидзе эса охирги мавсумда Грузиянинг “Олимпи” (Рустави) жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
   
Кончилар Тошкентда 20 июлга қадар йиғин ўтказишни мўлжаллашган. Бу вақт мобайнида Юрий Лукин шогирдлари бир неча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
   
“Қизилқум” жамоаси дастлабки синов учрашувини 14 июлда Наманганнинг “Навбаҳор” вакилларига қарши ўтказди. Унда мураббийлар штаби икки таркибни майдонга чиқазди.
   
Дастлабки бўлимда навоийликлар майдонда қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилдилар:
   
Артём Макосин, Акмал Рустамов, Асқаржон Муҳиддинов, Георгий Квесишивили, Миржалол Қурбонов, Азизбек Усмонов, Алишер Саноев, Самандар Шодмонов, Шерали Жўраев, Руслан Вагапов, Георгий Микаберидзе.
   
Иккинчи бўлимда эса қуйидаги футболчилар “Қизилқум” либосида учрашувни давом эттирдилар:

   
Дилшод Ҳамроев, Акмал Холиқов, Файзулло Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Бобиржон Искандаров, Элдор Бойматов, Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов, Наврўзбек Алимов, Алишер Холиқов, Нодирбек Шаҳобиддинов (Баҳодир Қосимов).
   
Учрашув тафсилотига қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарлича содир этилган бўлса-да, ундан фақат бир бор наманганликлар унумли фойдаландилар. Ўйиннинг 60-дақиқасида кончилар ҳимоячиларининг ўзаро тушунмовчилигидан самарали фойдаланган Алишер Маҳмудов дарвозабон Дилшод Ҳамроевни осонликча доғда қолдирди. Учрашув охиригача шу ҳисоб ўзгармай қолди.
   
Режага кўра, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 июль куни ўтказади. Шу куни Юрий Лукин шогирдлари “Бунёдкор” ёшлари билан куч синашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика