UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  4 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Анталияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
22 февраль куни Сидедаги "Emirhan"  спорт мажмуида ўтган учрашувда Украина премьер лигаси вакили "Карпати" (Львов) ёшлари кончилар рақиби бўлди.

Ўйинда навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. Дастлабки бўлимда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби асосан ёшларга эътибор қаратди. Жумладан, кончилар таркибида Нодиржон Шахобиддинов, Бобир Маъмиров, Бобиржон Искандаров сингари умидли футболчилар бошланғич таркибда ўз маҳоратини намойиш этдилар. Учрашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб кончилар ташаббусни қўлга олишди. Гарчи, биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, "Қизилқум" вакилларида голга тортадиган ўнга яқин вазият юзага келди. Аксарият вазиятларда  львовликлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айримларида кончиларга аниқлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, Юрий Лукин ўз жамоасининг барча етакчи ўйинчиларига имконият берди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттирмади. 47-дақиқада иқтидорли ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов дарвозадан чамаси 20 метрлар олисдан кучли зарба билан  "Карпати" посбонини чиройли тарзда доғда қолдирди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмасдан навоийликлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирдилар. Бу гал ҳам Баҳриддин Ваҳобовнинг фаоллиги кончиларнинг иккинчи голи рақиб дарвозасидан жой олишига хизмат қилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида львовликлар ўз жарима майдончаси ичида Алишер Саноевга нисбатан ўйин қоидасини буздилар. Туркиялик рефери эса иккиланмасдан ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Аммо ҳужумчи Алишер Холиқовнинг берган зарбасини "Карпати" дарвозабони осонлик билан ушлаб олди ва дарвозасини голдан қутқариб қолди.

Орадан етти дақиқа ўтгач, айнан Алишер Холиқовнинг пасидан сўнг, "Қизилқум"нинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко дарвозани ишғол этди — 3:0.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида майдонда устунлик кончилар томонида бўлган бўлса-да, учрашув охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

 ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Назорат учрашуви
2015 йил 22 февраль
"Қизилқум" (Навоий, Ўзбекистон) — "Карпати" (Львов, Украина) — 3:0 (2:0).
Анталия, Сиде. "Emirhon"спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: Иса Каш, Довуд Зейтин, Али Отатурк (барчаси — Туркия).
Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (47, 50), Вячеслав Шевченко (79).
"ҚИЗИЛҚУМ": Артём Макосин, Руслан Санаев (Асқаржон Муҳиддинов, 46), Бобиржон Искандаров (Файзулла Қамбаров, 46), Ғайрат Жумаев (Акмал Рустамов, 46), Сарваржон Холматов (Миржалол Қурбонов, 46), Жамшид Шоҳназаров  (Алишер Саноев, 46), Феруз Бобоқулов (Андрей Деркач, 46), Нодиржон Шахобиддинов (Азизбек Усмонов, 46), Хуршиджон Йўлдошев (Баҳриддин Ваҳобов, 46), Бобир Маъмиров (Вячеслав Шевченко, 46), Алишер Азизов (Алишер Холиқов, 46).
"КАРПАТИ": Олег Стецков (Виталий Данилов, 46), Назарий Видарик, Дмитрий Саутин (Орест Лебеденко, 46), Игорь Боган, Виталий Митикин (Артём Хоцяновский, 60), Андрей Якимив, Владимир Гладкий (Сергей Валенко, 55), Роман Лебедь, Игорь Карпенко, Андрей Бусько, Олександр Олейник.
Амалга оширилмаган пенальти: Алишер Холиқов (72).

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 23 февраль куни ўтказади. Унда кончилар Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" футболчилари билан куч синашади. Ўйин Белекда Туркия вақти билан соат 17.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика