"Қизилқум" футболчисининг 31 ўйинлик серияси бугун барҳам топади
04 май 2021 16:19
Янгиликлар
"Қизилқум" футболчисининг 31 ўйинлик серияси бугун барҳам топади
Суперлиганинг 7-турида "Қизилқум" "Навбаҳор" билан ўйнайди.
Навоий клуби ҳимоячиси Олег Толмасов мазкур баҳсни захира ўриндиғида бошлайди. Шундай қилиб футболчи "Қизилқум" сафида Суперлигада илк бор тўлиқ ўйин ўтказмайди. 2020 йил бошида жамоага келган Толмасов ўша мавсум барча 26та ўйинда майдонга тушган ва тўлиқ 90 дақиқадан ўйнаганди. 2021 йилги мавсумдаги дастлабки 5та турда ҳам ҳимоячи тўлиқ ҳаракат қилди.
Ҳамиджон Актамов Толмасовнинг 31 ўйинлик сериясига чек қўйишга қарор қилди.
Суперлига-2020 якунлари. Бу мавсум барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи кимлигини биласизми?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар