UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди Янгиликлар

"Қизилқум": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтди

Аввал хабар қилганимиздек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни ўз қароргоҳларида тўпланишди ва Тошкентга сафар қилдилар.

 6 январь куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамоа мураббийлари ва футболчилари учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси томонидан махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди.

   Семинарни миллий тоифадаги ҳакам, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Унда мутахассис қатнашчиларга футбол қонун-қоидаларини махсус видеороликлар орқали тушунтириб берди. Сўнгра, мутахассис навоийликларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

   Режага кўра, 7 январь куни “Қизилқум” футбол клуби вакиллари пойтахтимиздаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтдилар.

   Айни пайтда кончилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларда қатнашмоқда. Машғулотлар “Обод” стадионида ташкил этиляпти.

   “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. Шу боис, клуб раҳбарияти Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан бир қатор янги ўйинчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллашяпти.

   Айни айтда машғулотларда ўттиз нафарга яқин футболчи иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган Феруз Бобоқулов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Бобир Маъмиров (Россия) каби янги футболчиларни учратиш мумкин. Охирги мавсумнинг иккинчи ярмида навоийликлар шарафини ҳимоя қилган грузиялик легионер Георги Квесиешвили эса 14 январдан жамоа машғулотларига келиб қўшилади.

   Куни кеча украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта) жамоа аъзолари билан биргаликда “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У агар йиғинлар давомида мураббийлар ишончини оқласа, янги мавсумни “Қизилқум” таркибида бошлайди.

  Таркибни эса Наврўз Алимов (“Пахтакор” Тошкент), Руслан Вагапов (“Металлург” Бекобод), Маъруф Тиллаев (“Олмалиқ”) ҳамда Самандар Шодмонов (“Шўртан” Ғузор)лар тарк этишган.

   Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Тошкент йиғини доирасида бир неча назорат учрашувлари ўтказилади. Жумладан, 9 январь куни “Қизилқум” жамоаси биринчи лига вакили “Обод” футболчилари билан ўйнайди. Орадан уч кун ўтиб эса Юрий Лукин шогирдлари Самарқанд динамочилари билан куч синашиши кўзда тутилган. Ҳар икки ўйин ҳам “Обод” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика