UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  4 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда Янгиликлар

“Қизилқум”. Фахрийлар доимо эъзозда

10 июнь куни “Қизилқум” ПФК ташаббуси билан Навоий шаҳрида футбол фахрийлари ўртасида мини футбол турнири уюштирилди.
“Қизилқум” ПФК қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўйингоҳида ташкил этилган мусобақада “Қизилқум” (фахрийлар), “Кимёгар” (НавоийАзот), “3-автобаза” ҳамда мезбонларнинг “Қизилқум-БЎФМ” жамоалари ғолиблик учун майдонга тушдилар.

Чинакам спорт байрами тусини олган мусобақада бош соврин “Қизилқум” ПФК вакилларига насиб этди. Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни “Кимёгар” ва “3-автобаза” жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва совринлар топширилди.

Эътиборлиси, мусобақа ташкилотчилар томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан турли йилларда Навоий футболи тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшган йигирма нафардан зиёд фахрийларга махсус қимматбаҳо совғалар тақдим этди.

—Ажойиб тадбирни ташкил қилгани учун “Қизилқум” ПФК маъмуриятиuf ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди футбол фахрийси Павел Архипов. — Турнир баҳонасида анчадан бери кўришмай юрган ҳамкасблар ва бошқа дўстлар билан яна дийдорлашдик. Ўз вақтида бирга тўп тепган, биргаликда фаолият кўрсатган марҳум дўстларимизни эсладик. Муҳими, эътибордан бошимиз кўкка етди.

Тадбир якунида турнир қатнашчилари ва фахрийлар ўзига хос байрам дастурхонига таклиф қилиндилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика