UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

"Қизилқум": Алимовнинг голи "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди

Аввал хабар қилганимиздек, 10 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Навоийликларнинг бу галги рақиби Наманганнинг «Навбаҳор» футболчилари бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Танаффусдан сўнг, ҳар иккала жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу кончилар учун самарали якун топди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев қулай вазиятда турган ўз жамоадоши Наврўз Алимовга тўпни узатди. Навоийликлар ҳужумчиси чамаси дарвозадан ўн саккиз метрлар узоқликдан кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди — 1:0. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

«Навбаҳор»га қарши баҳсда кончилар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:

Эркин Жабборов, Миржалол Қурбонов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаев, Владимир Шишелов.

Захирадан майдонга тушганлар:

Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Абдували Мўминов, Наврўз Алимов.

- Ўйиндан ўйинга жамоамиз ўз ўйинини топиб бораётганидан хурсандман, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Павлович. — Аммо об-ҳавонинг ноқулайлиги режаларимизга салбий таъсир ўтказаётганлигини таъкидлаш зарур. Кеча «Оқтепа» футболчилари билан ўйнашимиз керак эди. Аммо майдонни қалин қор қоплаганлиги туфайли ўйин 11 февралга кўчирилди. Бу эса таркибда кучларни кутилганидек тақсимлашимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугун ҳам барча футболчиларни кўздан кечира олмадик. Чунки жамоамиз эртага ҳам майдонга тушишини ҳисобга олишимиз лозим.

Дарҳақиқат, «Навбаҳор» билан кечган баҳсни Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Азизбек Усмонов, Азизжон Абдуллаев, Алишер Холиқов, Руслан Санаев каби ўйинчилар майдон четида туриб кузатишди ва индивидуал шуғулландилар. Ўтган мавсумни «Бухоро» жамоаси таркибида ўтказган Алишер Саноев эса айни чоғда жароҳатини даволатмоқда. Шунингдек, асосий таркиб машғулотларига ёш ва умидли дарвозабон Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор») келиб қўшилди.

«Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 февралда ўтказади. Унда кончилар биринчи лига вакили — «Оқтепа» футболчилари билан куч синашади. Ўйин соат 13.30 да «Оқтепа» стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика