UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  26 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  34 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  14 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  13 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  13 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  3 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  12

Қизил карточкани кўрмаган буюк ҳимоячи ва маэстро футболдан кетди... Янгиликлар

Қизил карточкани кўрмаган буюк ҳимоячи ва маэстро футболдан кетди...

Бугун Германия чемпионатининг охирги тур ўйинида икки афсона ўз бутсаларини михга илди.


Германия чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштирган "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни меҳмон қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Айнан шу учрашувдан кейин "Бавария" футболчиларига олтин медал ва бош соврин Бундеслига "лагани" топширилди.

Мюнхендаги ўйиннинг яна бир ва энг муҳим аҳамиятга эга тарафи шунда бўлдики, бугун "Бавария"нинг уч футболчиси Филипп Лам, Хаби Алонсо ҳамда Том Штарке фаолиятларидаги сўнгги ўйинни ўтказишди.
Бу учала футболчилар учун "Фрайбург"га қарши баҳс хайрлашув учрашуви бўлди.

"Алянц Арена" бугун икки футбол афсонаси, Жаҳон чемпионлари Филипп Лам ҳамда Хаби Алонсо билан кўтаринки руҳда хайрлашди.
Лам ва Алонсо Германия чемпионлиги билан ўзларининг футболчилик фаолиятларига нуқта қўйишди.
Шунингдек, улар қаторида "Бавария"га 2012 йилда келиб қўшилган тажрибали дарвозабон Том Штарке ҳам ўз "қўлқоп"ини жовонга қўйди.

Том Штарке беш йил мобайнида "Бавария"да Нойерга захира сифатида фаолият кўрсатди ва ўз музейини 9та соврин билан тўлдиришга муваффақ бўлди.

Филипп Лам ҳақида достон ёзса бўлади. Ушбу афсонавий ҳимоячи фаолияти давомида жами 668 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол этган.
Лам "Бавария"нинг афсонавий футболчилари Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Карлом-Хайнц Румменигге, Ули Хёнесс, Лотар Маттеус, Жованни Элбер, Мехмет Шолл ва Оливер Кан қаторида тилга олинади.

Энг қизиғи, Филипп Лам фаолияти давомида бирор марта ҳам қизил карточка олмаган ҳимоячи саналади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Лам майдонда юксак маданият билан ўйнайдиган саноқли ҳимоячилардан бири.

Лам ўйнаган жамоалар: "Штутгарт" (2003-2005), "Бавария" (2001-2017)
Германия терма жамоаси: 2004-2014

Эришган ютуқлари:
Германия чемпиони (8): 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017
Германия кубоги соҳиби (6): 2006, 2008, 2010, 2013, 2014, 2016
Германия лигаси кубоги: 2007
Германия Суперкубоги (2): 2010, 2012
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2013
УЕФА Чемпионлар лигаси соҳиби: 2012/13
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони: 2013
Жаҳон чемпиони: 2014



Хаби Алонсо деганда албатта аввало "Ливерпуль" ҳамда "Реал"да ёрқин футбол кўрсатган ажойиб маэстро ҳаёлга келади.
Дастлаб "Ливерпуль" "Милан"га қарши фантастик ўтган финалда ғалаба қозонган ва ЕЧЛ соҳибига айланган Алонсо, кейинчалик бу ишни "Реал" билан ҳам уддалаганди. Испания терма жамоаси билан икки карра Европа чемпиони ҳамда Жаҳон чемпионлигига эришган Алонсо фаолиятини "Бавария" якунламоқда. Алонсо "Бавария" билан еврокубокларда ғолиб чиқа олмади. Лекин шунга қарамай Алонсо "Бавария"даги фаолияти давомида уч карра Бундеслига ғолиби, бир марта Германия кубоги ва Германия Суперкубоги соҳибига айланди.

"Ливерпуль", "Реал" ва Испания терма жамоаси мухлисларининг ёқимтой футболчиси учун "Фрайбург"га қарши учрашув фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Алонсо фаолияти давомида 688та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 44 бор нишонга олган.

Ўйнаган жамоалар:
"Реал Сосьедад" (1999-04), "Эйбар" (2000-01), "Ливерпуль" (2004-2009), "Реал" (2009-2014), "Бавария" (2014-2017)

Эришган ютуқлари:
Англия Кубоги: 2005/06
УЕФА Чемпионлар лигаси: 2004/05, 2013/14
Англия Суперкубоги: 2006
УЕФА Суперкубоги: 2005, 2014
Испания чемпиони: 2011/12
Испания кубоги (2): 2010/11, 2013/14
Испания Суперкубоги: 2012
Германия чемпиони (2): 2014/15, 2015/2016
Германия кубоги (1) : 2015/16
Германия Суперкубоги (1) : 2016
Европа чемпиони (2): 2008, 2012
Жаҳон чемпиони: 2010



Профессионал фаолиятини "Байер"да бошлаган Том Штарке "Гамбург", "Падерборн", "Дуйсбург", "Хоффенхайм" ҳамда "Бавария" жамоаларида ўйнади. 2012 йили Германиянинг энг совриндор жамоасига ўтган кипер фаолиятининг охирги 5 йиллигида бир қатор совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эришган ютуқлари:
Германия чемпиони (5): 2012/13, 2013/14, 2014/15, 2015/2016, 2016/2017
Германия кубоги соҳиби (3): 2013, 2014, 2015/16
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби (1): 2012/13
УЕФА Суперкубоги (1): 2013
Клублар ўртасида Жаҳон чемпиони (1): 2013


Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика