

Учрашув 25 август Тошкентда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин натижасиФИФА рейтингига таъсир қилмайди, сабаби икки томоннинг келишувига кўра амалга ошмоқда.
Ушбу ўйинга Қирғизистон лигасида ўйнаётган футболчилар такиф қилинади холос. Бу учрашув терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун керак.
Бу ўйинда сўнг Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги Мьянмага қарши баҳс учун таркиб маълум бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитой меҳмони бўлади. 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.




