UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  8 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  20 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  26 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  23 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди" Янгиликлар

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўмон – Қирғизистон учрашувидан сўнг икки жамоа устозлари фикрлари билан ўртоқлашди.

Дастлаб Қирғизистон бош мураббий Урмат Абдуакимов фикрларини билдирди. 

"Биринчи навбатда йигитларга майдонда борини бергани учун раҳмат айтаман. Бугун яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Лекин бизнинг ғалабамизни ўғирлашди. Буни кўриб чиқиш керак. 3 та гол уриб 1:2 ютқазиш аламли. Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик, чунки мақсадимиз юқори эди. Лекин олдинда яна битта Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз",- дейди Урмат Абдукаимов.

- Охирги дақиқаларда жамоага нима етишмади?

- Қийин вазият. Майдонга халқаро майдонда тажрибаси камларга имконият бердик, шу боис тажриба етишмади. Боз устига марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ 2 та режалаштирилмаган ўзгариш қилдик. Қийин рақиб билан ўйинда осон бўлмайди. Стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказяпмиз. Буни кўриб чиқиш керак. 

- Кожонинг ҳисобга олинмаган голини қайтадан кўрдингизми?

- Тасвирларни энди кўриб чиқамиз. Саволлар бор албатта. Аммо захира ўриндиғидан туриб кўриш бошқача хулосаларни беради. Айниқса сизга қарши қарорлар қабул қилинса.

- Бир ярим йил олдин Осиё Кубогида Ўмон билан дуранг ўйнагандинглар. Бу вақт ичида Қирғизистон терма жамоаси қанчалик кучайди, нималар ўзгарди?

- Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида қатнашиш катта тажриба берди. Муносиб натижалар қайд этдик. Дебютимиздан ҳеч ким бундай натижалар кутмаганди. Биз янада кучли жамоага айландик деган бўлардим. Мазкур турнирда таркибимиз тўлиқ эмас, чунки тажрибали футболчилар етиб келмаган. Бу орқали ёшларга имконият бермоқдамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика