“Боруссия Д” устози: “Холанд гол урмай қолса жаҳли чиқади”

Eldor Akmurzayev
22 янв 2020
“Боруссия Д” бош мураббийи Люсьен Фавр жамоа форварди Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

“Холанд жуда яхши таассурот қолдирди, у ҳар сафар машғулотларга бор кучини сарфлайди ҳамда доим ғолиб чиқишни хоҳлайди. Агар гол урмай қолса, бундан жаҳли чиқади. У каби футболчиларга мураббийлик қилиш жуда яхши ва бу жамоа учун ҳам ижобий ҳолатдир”, – дейди Фавр.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли норвегиялик футболчи “арилар” сафидаги дебют ўйинидаёқ хет-трикка эришди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bulinews