UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  4 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..." Янгиликлар

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..."

Осиё кубоги чорак финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Қатарга қарши баҳс олиб боради

Биз эса эртанги учрашувдан олдин таниқли қатарлик журналист Али Салат билан суҳбатлашдик. Али эртанги баҳс ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Эртага "Ал-Байт" стадионида жуда қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Чорак финал босқичида ҳеч ким таваккал қилишни истамайди. Ўйин қандай кечиши ва олдиндан бир нима дейиш қийин. Жамоаларнинг даражаси ҳам деярли тенг. Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан анча кучли эканлигини исботлади. Қатар терма жамоасининг футболчиларида жисмоний ҳолат аъло даражада эмас, улар 90 дақиқа ичида чарчаб қолишади. Таркибингизда Машарипов, Турғунбоев ва Файзуллаев каби ёрқин футболчилар бор. Ҳимояда эса Эшмуродов исмли футболчини ўзим учун кашф этдим. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ожиз нуқта деярли йўқ, бироқ жароҳат олган футболчиларнинг сони кўп. Бу Қатарга қўл келиши мумкин. Қатар ҳақида гапирадиган бўлсам, биз чемпионлик ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу жуда қийин масала. Афиф ва Алмуаз Али ҳали ҳамон терма жамоа етакчилари яъни Қатар терма жамоасида сўнги йилларда катта ўзгариш рўй бермади. Эртанги учрашув Қатар ғалаба қозонади деб ўйлайман, сабаби биз ушбу турнирда мезбонмиз ва чорак финал натижаси биз учун қониқарли ҳисобланмайди" - дея фикр билдирди қатарлик журналист Али Салат

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика