

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал Жайиш" жамоаси чемпионатнинг 12-турида ўз уйида "Умм Салал"ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Рашидов учрашувда 21-дақиқада захирдан майдонга тушди ва жамоасининг биринчи голини урди. Таъкидлаш лозимки, ҳамюртимизнинг голлари сони 8тага етди. "Ал Жайиш" 23 очко билан ҳамон мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.
Қатар юлдузлар лигаси, 12-тур.
"Ал Жайиш" - "Умм Салал" 2:3
Голлар: САРДОР РАШИДОВ 74, Ромариньо 77 - Велинтон 7, Сагбо 14, Алиадиер 63.


