UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  2 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  3 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  7 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди Янгиликлар

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди

Бугун Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамид бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани пойтахтимизга ташриф буюрди.

Фахрий меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида МОҚ президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Мартабали меҳмонни қарши олар экан Умид Аҳмаджонов Қатар футбол ассоциацияси президентини мамлакат терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақияти билан самимий муборакбод этди.

Қатар футболи сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Буни терма жамоа жорий йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонгани, 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан билиб олиш қийин эмас.

Маълумки, Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланган. Ушбу ташриф давомида икки терма жамоанинг асосий ва турли ёш тоифалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар ва мураббийлар учун турли семинарлар ташкил қилиш борасида келишувлар амалга ошиши кутилмоқда.

Ҳар икки ассоциация раҳбарлари эртага МОФА (Марказий Осиё футбол ассоциацияси) нинг навбатдаги конгрессида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика