UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  28 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Қашқадарё футбол федерациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Қашқадарё футбол федерациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилоят футбол федерациясида ярим йиллик ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
Вилоятда ўтган ярим йил мобайнида футбол соҳасида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида масъуллар йиғилганларга ҳисобот беришди ҳамда келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Хусусан, Ғузор футбол федерацияси  вице-президенти Тарил Жўраев ўз ҳисоботида тақвим режага асосан туманда қилинган ишлар бўйича маълумот берди. Бундан ташқари Қарши шаҳар футбол федерацияси вице-президенти Асрор Джураев ҳам ўз маърузасида футбол майдонларининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.

Мажлисда йиғилганлардан Нишон, Чироқчи, Муборак туман  футбол федерацияси раҳбарларининг ҳам ҳисобот маърузалари ўқиб эшиттирилди. Ютуқ ва камчиликлари юзасидан керакли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг,  2014 йил Вилоят футбол федерацияси тақвим режасига асосан ўтказилган бир қатор мусобақалар хусусида федерациянинг мураббийлик ва ҳакамлик-инспекторликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Элбек Жўраев ўз ҳисоботида маълумот бериб ўтди.



“Вилоятимиз миқёсида ўтказилаётган иккинчи лига мусобақасининг биринчи давра якунлари тўғрисида гапирадиган бўлсак, чемпионатни  14 жамоа бошлаган эди. Маълум сабабларга кўра дастлаб “Пўлати-Бунёдкор” мусобақани тарк этди. Мавсум боши бўлганлиги сабабли Косон жамоаси ўрнига Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси ўйинларни давом эттирди. Ачинарлиси биринчи давра якунига келиб Чироқчининг “Афсонавий Кўкдала” жамоаси кетма-кет учта учрашувда техник мағлубият қайд этганлиги сабабли тартиб интизом қўмитаси қарорига асосан мусобақадан четлатилди ҳамда турнир жадвалидан ҳам олиб ташланди”,- қайд этиб ўтди Элбек Жўраев.-“Шунингдек. вилоят футбол федерацияси томонидан тақвим режага асосан Фахрийлар, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ташкилот ва корхоналар. БУСМлар ўртасида вилоят биринчилиги мини футбол мусобақалари катта қазиқиш билан ўтказиляпти. Бундан ташқари Банклар ўртасида ҳам мини футбол мусобаси ўтказилиши режалаштирилган”Alisher Fayz

Вилоят футбол федерацияси мутахассиси Олим Толипов ҳам ўз ҳисоботида тақвим режага асосан амалга оширилган ишлар бўйича статистик  маълумотларни  бериб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоятдаги вакили Сирожиддин Одилов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этиб, вилоятимиз спортининг равнақи тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.



Шунингдек, Вилоят футбол федерациясининг Тартиб-интизом қўмитаси аъзоси Шерали Шукуров амалга оширилган ишлар тўғрисида мажлис иштирокчиларига маълумот бериб ўтган бўлса,  “Насаф” футбол клуби матбуот котиби Азиз Нурий ҳам “Қашқадарё футболида матбуотнинг ўрни” тўғрисида қисқача гапириб ўтди.

Ўзбекистон аёллар футбол ассоциацияси етакчи мутахассиси Алишер Файзиев ўз маърузасида Қашқадарё вилоят футбол федерациясининг республика футболидаги нуфузи хусусида кенг тўхталиб ўтаркан қуйидаги фактни келтирди:

— Биргина Қашқадарё вилоятининг “Севинч” аёллар жамоаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, бу жамоа 10 карра республика чемпиони бўлган. Албатта, бу кўрсатгичлар ҳам вилоят футболининг нуфузи юқори эканлигини кўрсатади.

Мажлис сўнггида вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Норқул Даминов юқорида қайд этилган ҳисоботлардаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Хусусан. вилоят футбол федерацияси фаолиятини янада яхшилаш учун  федерацияда юридик тартибни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилиши ҳақида таклиф киритилди. Ёш футболчиларни танлаб олиш тизимини кенгайтириш ва фаолиятининг ҳаққонийлигини  таъминлаш асосий вазифа қилиб белгилаб олинди.



— Шундай тизимни йўлга қўйиш керакки, вилоятимиздаги энг чекка қишлоқ ва овулларга ҳам футбол кириб бориши, маҳаллий болаларнинг футболга бўлган қобилиятларини шакллантириш ва улардаги спортга бўлган интилишларни қўллаб-қувватлаш лозим. Ҳар бир ҳудуддаги истеъдодли болаларни излаш, уларнинг иқтидоридан келиб чиқиб келажакдаги фаолиятида йўл-йўриқ кўрсатиш керак. Шундагина вилоятимиз ҳақиқий футболчиларни етиштириб беради. Бундан ташқари, футбол майдонларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича ҳам айнан чекка туманларга кўпроқ эътибор қаратиш керак…

Вилоят футбол федерацияси томонидан тақвим режага асосан ҳозирда Фахрийлар, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ташкилот ва корхоналар. БЎСМлар ўртасида вилоят биринчиликлари, мини футбол мусобақалари катта қазиқиш билан ўтказилмоқда. Бундан ташқари Банклар лигасини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, вилоят футбол федерацияси 2016 йилгача иккита катта ишни йўлга қўйишни режалаштирган. Жумладан, вилоятда аёллар футболини ўғил болалар футболи даражасига кўтариш ҳамда ҳар бир туман марказий стадиони ёнида соҳил футбол майдонларини ташкиллаштириш ва соҳил футболини  кенг миқёсда йўлга қўйиш мақсад қилиб белгиланди.

Нодира КАРАКУЛОВА
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика