UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  7 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  7 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  36 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

Қаршига чемпионлик қайтадими? Янгиликлар

Қаршига чемпионлик қайтадими?

Бугун аёллар футболига эътибор қаратамиз.

2022 йилда амалдаги чемпионнинг ишлари ўхшамаётган бўлса, "Бунёдкор-W" ҳозирча 2-поғонада турибди. "Севинч" эса 3 йиллик танаффусдан кейин яна тахтга қайтмоқчи. Қуйида шу ҳақда...

"Сўғдиёна-W" курашдан чиқдими?

Ўтган мавсум охирида "Олтин дубль" қайд этган Жиззах клуби айни пайтда мусобақа пешқадамидан 7 очко ортда қоляпти. Бу фарқ сўнгги 4 турда йўқотилган 6 балл туфайли катталашиб кетди. 

Жамоа мавсум якунида 1-ўринда бўлмаслигини йил аввалида ҳам тахмин қилиш мумкин эди. Чунки "Сўғёдиёна-W" етакчиларининг рақобатчи клублар сафига бориб қўшилиши "бўрилар" раҳбарияти жорий мавсумга жиддий қарамаётгани тўғрисида тасаввур пайдо қилди.

Шерали Бобоқулов шогирдларидан чемпионликни сақлаб қолиш учун кейин 5 ўйинда 7 очколик фарқни йўққа чиқариш талаб қилинади.

"Қалдирғочлар" бўш келмаяпти 

"Бунёдкор" қизларининг ҳозирги ҳолатига жамоа йигитлари ҳавас билан қараса, арзийди. Аммо кумуш медаллар Элмира Гулямовани қониқтирмаслиги аниқ. Унинг шогирдлари кеча "Металлург-W" дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритишди.

"Бунёдкор-W" чемпион бўлишни истаса, қолган ўйинларнинг барчасини ютади ёки Қарши клубининг қоқилишини кутади.

Рекорд янгиланадими?

"Севинч" эса, ниҳоят, уйғонди. Йил бошида "Насаф"га қўшиб юборилган жамоа қизлари 11-турдан бери мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди. Қашқадарёлик қизлар нафақат очко тўплаш, балки голеадорлик борасида ҳам бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишяпти: 17 ўйинда 107 та гол.

"Севинч" тарихида фақат 2 бор бундан яхшироқ натижа қайд этилган: 2018 йил — 148, 2019 йил — 132 гол. Демак, бу йил аёллар футболидаги энг совриндор жамомизнинг сермаҳсуллик борасидаги шахсий рекорди янгиланиши мумкин.

"Навбаҳор-W"да пасайиш

Ўтган мавсумни жадвалнинг 2-қисмида етакчи сифатида якунлаган наманганлик қизлар бу йил энг ёмон натижани қайд этишяпти. Жамоа 17 ўйинда тўплаган 1 очкоси билан Олий лигада мутлақ аутсайдер бўлиб турибди. Ўз дарвозасидан нақ 91та тўп ўтказиб юборган "лочинлар" рақиб посбонларини атиги 4 марта ранжитишди. Бу кетишда "Навбаҳор" қизлари келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаши ҳеч гап эмас.

Тўпурарлар пойгаси

Бу борадаги кураш 2 киши ўртасида кечмоқда. "Сўғдиёна-W" форварди Диёрахон Ҳабибуллаев ҳозирча чемпионатнинг энг яхши снайпери бўлиб турибди (31). Уни 29 та гол билан Нилуфар Қудратова ("Севинч") таъқиб қилиб келяпти.

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Хуллас, Олий лигада шунақа гаплар. "Севинч" 3 йиллик танаффусдан кейин Қашқадарёга чемпионлик руҳини қайтариши мумкин. Айни пайтда "Насаф" ҳам Суперлигада карвонбошилик қиляпти. Сизнингча, олтин медаллар учун қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика