UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди Янгиликлар

Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди

Университет ректори Дилмурод Набиев кеча — 16 январь куни Лигага расмий мурожаат билан чиқиб, ҚарДУ қошида ташкил этилган "Лочин" жамоасининг Биринчи лигада иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилди. 

"Лочин" 2022 йилдан бошлаб қаторасига уч бор вилоят кубогини қўлга киритиб келмоқда. Жамоа, шунингдек, 2022 йилда Ҳоким кубоги ва Иккинчи лига мусобақаларида зафар қучишга муваффақ бўлган. Кубокдаги ғолиблик ҚарДУ жамоасига Лига қатнашчиси бўлиш имкониятини тақдим этади. 

Маълумот учун, 2024 йилда Фарғона ва Бухоро давлат университетлари Лига қатнашчилари сафига қўшилган бўлиб, ФарДУ 1 йил ичида Пролига йўлланмасини қўлга киритганди.

Лига Қарши давлат университети аризасини мамнуният билан ўрганиб чиқади ва тез орада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни бошлайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика