UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  21 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  77 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Қалб армони... Янгиликлар

Қалб армони...

Ёзувчи, шоир Жўра Қўчқоровнинг "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қалб армони...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг

Умрбод қалбда ярам, сен оҳу зорим,

Ўн етти ўғлоним, бевақт ўтдинг

Не зўрларни тиз буккан эҳ, "Пахтакорим".


Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида

Билмам ўтар яна, қанчалар замон

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.


"Пахтакор"им дунёда номинг ўчмагай

Ҳақиқий халқ жамоаси, шонинг кўчмагай,

Манман деган рақибнинг эггасан бошин

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.


"Динамо"ми, "Спартак" барибир эрди

Тошкентга келиб обдон, таъзирин ерди,

Қўлин баланд кўтариб, таслимман дерди

Юртим шаъни деб, "Пахтакор", жонини берди. 


Энди буюк жамоани тушда кўрамиз

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз,

Ҳам хўрсиниб, ҳам ҳафа бўлиб юрамиз

Қалбдасан "Пахтакор"им, эслаб турамиз.


Ҳозирги "Пахтакор" изингдан борар

Насибдур, Осиёда қучади зафар,

Яқиндир, у кунлар, ўйинни топар

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.


Ўзга жамоаларни камситмам сира

"Пахтакор"им бошқача, барибир қара,

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр, а?

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика