

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, томонлар бу борада деярли келишиб бўлишган. Янги шартномага кўра, босниялик хавбек "Юве"да йилига 6,5 млн евро маош ишлаб топади. Келишув эса 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди.



