UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Ўртоқлик ўйини. Англия - Босния ва Герцеговина 3:0  0 07:00Ўртоқлик ўйини. Германия - Украина 0:0  0 02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  8 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  2 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  5 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  14 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  31

Пулинг бўлса халтада... Янгиликлар

Пулинг бўлса халтада...

Қатар терма жамоасига ҳар жиҳатдан кишининг ҳаваси келади.

Олдинлари қитъа мусобақаларида фақат ўша қитъадаги терма жамоалар иштирок этади деган қоида бўларди. Лекин охирги йилларда кўряпмизки, бу қоида бироз четга суриб қўйилди. Масалан, Қатар терма жамоаси истаса Жанубий Америкада, истаса Европада ўйнаяпти, ҳатто расмий ўйинларда майдонга тушяпти. Бу жамоа энди КОНКАКАФ минтақасидаги Gold Cup мусобақасида ҳам иштирок этади. 

Gold Cup нима? 

Gold Cup бу ўзимизнинг Осиё Кубогига ўхшаган КОНКАКАФ минтақасининг нуфузли турнири. Ушбу мусобақа шу йилнинг 10 июль - 1 август кунлари АҚШда бўлиб ўтади ва мазкур мусобақага Қатар терма жамоаси ҳам таклиф олган. 16 жамоа иштирок этадиган турнирда Қатар терма жамоаси "D" гуруҳидан жой олди ва гуруҳ баҳсларини Панама, Гренада, Гондурасга қарши ўтказади. Бу мусобақада Мексика, АҚШ, Канада, Коста-Рика, Ямайка каби кучли жамоалар ҳам қатнашади.


Қатар Копа Америкада ҳам иштирок этиши мумкин эди

Ҳа, шундай. Қатар терма жамоаси 13 июнь - 10 июль оралиғида Аргентина ва Колумбияда бўлиб ўтадиган Копа Америка-2021 мусобақасига таклиф этилганди. Бироқ ОФК тўхтаб қолган ЖЧ саралаш ўйинларини айнан июнга белгилаб Қатарнинг режаларини чиппакка чиқарди. 

Эндиликда Қатар Жанубий Америкага йўл олишдан кўра, Осиёда қолиб Ҳиндистон ва Уммон билан ўйнашга мажбур. Майли, Копа Америка бекор бўлса бўлгандир, лекин буёқда Gold Cup чиқиб қолди ва бунинг устига мусобақа 10 июлдан бошланади, бориб қатнашса нимаси ёмон. 

Биласизми? Қатар ЖЧ-2022 Европа саралаш баҳсларида ҳам иштирок этяпти

Ҳатто УЕФА ҳам бағрини кенг очиб Қатарни кутиб олди ва "A" гуруҳига жойлаштирди. Тўғри, Қатар саралаш ўйинларида конкурсдан ташқари қатнашяпти ва очколари инобатга олинмайди, бироқ кучли жамоалар билан ўйнаётгани эътиборга молик. Маълумот учун, Қатар термаси "A" гуруҳидан жой олган бўлиб, рақиблари Португалия, Сербия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон.

 


Осиё Кубогидаги ғолиблик

2019 йил БАА майдонларида ўтказилган Осиё Кубогида Қатарнинг қўли баланд келиб чемпионга айланди. Шундан сўнг ушбу юрт жамоаси учун барча дарвозалар очилди. ЖЧ-2022 мезбони Қатар шундан бери кучли жамоалар билан ўйнаб келмоқда, бу эса ўз навбатида ҳам футболчилар, ҳам терма жамоа мураббийлар штаби учун катта мактаб вазифасини ўтаяпти. 

Қатарнинг Осиё Кубогидан кейин ўтказган ўйинлари:

05.06.2019. Бразилия - Қатар 2:0 (ўртоқлик учрашуви)

16.06.2019. Парагвай - Қатар 2:2 (Копа Америка)

19.06.2019. Колумбия - Қатар 1:0 (Копа Америка)

23.06.2019. Аргентина - Қатар 2:0 (Копа Америка)

05.09.2019. Қатар - Афғонистон 6:0 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

10.09.2019. Қатар - Ҳиндистон 0:0 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

10.10.2019. Бангладеш - Қатар 0:2 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

15.10.2019. Қатар - Уммон 2:1 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

14.11.2019. Қатар - Сингапур 2:0 (ўртоқлик учрашуви)

19.11.2019. Афғонистон - Қатар 0:1 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

26.11.2019. Қатар - Ироқ 1:2 (Араб Кўрфаз Кубоги)

29.11.2019. Қатар - Яман 6:0 (Араб Кўрфаз Кубоги)

02.12.2019. Қатар - БАА 4:2 (Араб Кўрфаз Кубоги)

05.12.2019. Қатар - Саудия Арабистони 0:1 (Араб Кўрфаз Кубоги)

12.10.2020. Гана - Қатар 5:1 (ўртоқлик учрашуви)

13.11.2020. Коста-Рика - Қатар 1:1 (ўртоқлик учрашуви)

17.11.2020. Жанубий Корея - Қатар 2:1 (ўртоқлик учрашуви)

04.12.2020. Қатар - Бангладеш 5:0 (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

24.03.2021. Қатар - Люксембург 1:0 (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

27.03.2021. Қатар - Озарбайжон 2:1 (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

30.03.2021. Қатар - Ирландия 1:1 (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)


Қатарни шу йил охиригача кутаётган ўйинлар:

03.06.2021. Ҳиндистон - Қатар (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

07.06.2021. Уммон - Қатар (ЖЧ-2022/Осиё Кубоги-2023 саралаш)

13.07.2021. Қатар - Панама (КОНКАКАФ Gold Cup)

17.07.2021. Гренада - Қатар (КОНКАКАФ Gold Cup)

20.07.2021. Гондурас - Қатар (КОНКАКАФ Gold Cup)

01.09.2021. Қатар - Сербия (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

04.09.2021. Қатар - Португалия (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

07.09.2021. Люксембург - Қатар (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

09.10.2021. Португалия - Қатар (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

12.10.2021. Қатар - Ирландия (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

11.11.2021. Сербия - Қатар (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

14.11.2021. Озарбайжон - Қатар (УЕФА ЖЧ-2022 саралаш)

30.11.2021. Қатар - Баҳрайн/Қувайт (ФИФА Араб Кубоги)

03.12.2021. Уммон/Сомали - Қатар (ФИФА Араб Кубоги)

06.12.2021. Қатар - Ироқ (ФИФА Араб Кубоги)

P.S. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар Қатар ўзи иштирок этадиган мусобақаларда гуруҳдан чиқса, ўйинлари янада кўпаяди. Шунингдек, у бу ким билан ўртоқлик учрашувлари ҳам чиқиб қолиши мумкин.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика