ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...
24 май 2024 20:25
Янгиликлар
ПСЖ "Наполи"га вингер Хвича Кварацхелия учун 100 млн евро таклиф қилди, дея хабар берди "Footmercato".
Грузиялик футболчи парижликларнинг ёздаги устувор мақсадларидан биридир. Бироқ футболчини ҳатто 100 миллионга ҳам осон олиб бўлмайди. Неаполликлар футболчига ишонишади ва у билан битимни узайтириш ниятида.
23 ёшли вингер жорий мавсум барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар