UZ

Сўнгги янгиликлар

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  150 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  49 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

ПСЖ таркибида тозалаш: Икардидан бошқа барча кераксизлар "ташлаб юборилди" Янгиликлар

ПСЖ таркибида тозалаш: Икардидан бошқа барча кераксизлар "ташлаб юборилди"

Аммо, кўпларнинг ижара асосида кетгани хам ҳақиқат.

ПСЖ кенг миқёсда таркибни саралашни уддасидан чиқди.


Июлда франциянинг нуфузли нашри бўлмиш Le Parisien клуб 11 нафар футболчидан қутулишни хоҳлаётганини хабар қилди. Раҳбарият ҳаттоки жамоада қолган ўйинчиларни ўринбосарлар таркибида ўйнаш учун бешинчи дивизионга юборишга ҳам тайёр эди.


ПСЖни "тозалаш"

Тило Керер ("Вест Хэм") — 12 миллион евро

Идрисса Гуйе ("Эвертон") — 9,2 миллион евро

Юлиан Дракслер ("Бенфика") — 2,5 миллион евро, ижара

Абду Диалло ("Лейпциг") — 1,5 миллион евро, ижара

Жоржиньо Вейналдум ("Рома") — ижара

Леандро Паредес ("Ювентус") — ижара

Андер Эррера ("Атлетик") — ижара

Эрик Эбимбе ("Айнтрахт") — ижара

Левен Курзава ("Фулхэм") — ижара



Чиқиш эшиклари кўрсатилган футболчилар рўйхатидан фақатгина Икарди ва Данило Перейра қолди (улар Гальтьенинг ротациясидан жой эгаллашди).


• Левен Курзава "Фулхэм"га бир мавсумга ижарага йўл олди. Англиялик мураббий Марко Силва ҳатто дастлабки музокаралар чоғида ҳимоячи билан шартнома имзоланишини маъқуллаганди — Курзава ушбу трансфер ойнасида лондонликларнинг саккизинчи трансфери бўлди.


• Абду Диалло "Лейпциг"га ўтди, 25 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан ижара. Сенегаллик учун бош мақсад — ЖЧ-2022дан олдин ўйин амалиёти олиш.


• Тило Керер 4 йиллик шартнома имзолаган ҳолда, "Вест Хэм"га 12 миллион еврога кетди. Керер 4 йил олдин ПСЖга уч карра кўпроқ нарх эвазига ўтганди: ўшанда у парижликларга 37 миллион еврога тушган.


• Леандро Паредес ижара асосида "Ювентус"га ўтди. Италияликлар ярим ҳимоячини 22,6 млн евро эвазига харид қилишлари мумкин. Макс Аллегри бутун ёз давомида Паредесни "овлади" — эндиликда Леандро Туринда.


• Идрисса Гейе учун бош даъвогар унинг собиқ клуби "Эвертон" бўлди, футболчи айнан ўша ерга йўл олди.


• Андер Эррера "Атлетик" (Бильбао)га бир йиллик ижара асосида қайтди. Узоқ вақт давомида битим шартлари бўйича келиша олишмади, Эррера ҳатто парижликлар захираси билан шуғулланди, аммо барибир Францияни тарк этди.



• Жоржиньо Вейналдум эса "Рома"га харид қилиш ҳуқуқи ижарага кетди. Аммо, у машғулотларда жуда жиддий жароҳат олди ва бир неча ойга сафдан чиқди. Пойтахтликлар унинг ўрнига "Олимпиакос"дан ижара асосида Мади Камара билан шартнома имзолашди, Вейналдумнинг ўзи эса ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади.



• Эрик Эбимбе "Айнтрахт"га ўтди. Битимда харид қилиш ҳуқуқи бор.


• Юлиан Дракслер харид қилиш ҳуқуқисиз ижара асосида "Бенфика"га йўл олди: португалияликлар 2,5 млн евро тўлашади.


• Кристоф Галтьенинг Данилу Перейра бўйича режалари ўзгарди. Мураббий аввалига Перейранинг кетишини хоҳлади, аммо мавсус стартига яқин ярим ҳимоячи қолишига қарор қилинди. PSGTalk'нинг хабарига кўра, Галтье португалияликнинг кўп қиррали ва рақобатбардошлигидан ҳайратда қолган.


• Мауро Икарди — ҳатто ижарага ҳам олинмаган ягона ўйинчи. "Галатасарой" ва "Фенербахче" унга қизиқишди, аммо келишувга эришилмади. Ҳеч қиси йўқ: Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрда ёпилади.


ПСЖда трансферлар устидан триумвират ишлади ва муваффақиятли бўлди


Get French Football News хабарига кўра, клубда ушбу ёзда Нассер Ал Хелайфи, Кампуш ва Антеро Энрике иштирокида бошқарув триумвирати юзага келди. Уларнинг уччаласи ҳам ПСЖнинг трансфер сиёсатида иштирок этишди: Кампуш Галтье билан биргаликда аввалига трансферлар рўйхатини тузишади, Антеро Энрике эса клублар билан боғланади ва музокаралар олиб боради, шунингдек клубдан маълум ўйинчиларнинг кетиши устида ишлайди. Масалан, Антеро Энрикенинг алоқаси сабаб ПСЖ Витиньюни ола билди ва у учун олти (!) йил муддатда тўлов қилади (трансфер нархи 41,5 млн еврони ташкил этди).



Кампушнинг август ўрталарида Энрикенинг ишидан норози бўлгани ҳам ҳақиқат – бунинг сабаби кераксиз футболчиларнинг сотуви йўқлиги.


Нассер Ал Хелайфи энди бошқача ишлайди — эндиликда у спорт менежментига қаттиқ аралашмайди, аммо ёрдам ҳақиқатдан ҳам керак бўлган пайт, масалаларни ҳал қилади. Унинг "Лейпциг" босси Оливер Минцлаффер билан яхши муносабатлари сабаб ҳимоячи Норди Мукиеленинг хариди амалга ошди.


Жамоани кучайтириш борасидаги якуний ишлар ҳақиқатдан ҳам кишини ҳайрон қолдиради: Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасидан ижарага олинган чап қанот ҳимоячи Нуну Мендешни 38 млн евро эвазига харид қилинди, ҳимоячи Норди Мукиеле ("Лейпциг", 12 млн), ярим ҳимоячи Витинью ("Порту", 41,5). Ренату Саншеш ("Лилль", 15), Фабиан Руис ("Наполи", 23) ва Карлос Солер, шунингдек ҳужумчи Юго Экитика ("Реймс", харид қилиш ҳуқуқи билан ижара) билан шартнома имзоланди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика