ПСЖ спорт директори Неймарнинг якуний қарорини маълум қилди
17 июл 2018 21:13
Янгиликлар


ПСЖ спорт директори Неймарнинг якуний қарорини маълум қилди
ПСЖ машғулот марказининг спорт директори Луис Фернандес ҳужумчи Неймарнинг сўнгги қарорини маълум қилди.
"Неймар ПСЖда қолишга қарор қилган. У жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокдан кейин жамоа билан кўплаб совринларга эга чиқмоқчи. У ПСЖда қолади ва совринларга эга чиқади", - деди Фернандес.
Олдинроқ Неймар "Реал"га ўтиши борасида маълумотлар тарқаганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар