ПСЖ собиқ устози Қатар клубида иш бошлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
19 дек 2020, 09:23
Бланга Қатар клубидан қизиқиш бор.

ПСЖ собиқ бош мураббийи Қатарнинг “Ал-Райан” клубида иш бошлаши мумкин. Қатар клуби вакиллари француз мутахассиси билан музокара олиб боришга улгурган.

Бланнинг сўнгги иш жойи ПСЖ бўлганди. Лора 2013-2016 йилларда парижликлар билан 3 бор Франция чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, 3 мартадан Франция Лига Кубоги ва Суперкубогини, 2 бора мамлакат кубогига эга чиққан. Блан, шунингдек, “Бордо” ва Франция терма жамоасида ҳам ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC