ПСЖ раҳбари: "Бизда дунёнинг энг яхши футболчилари бор ва уларни сақлаб қолмоқчимиз"
26 мар 2023 01:45
Янгиликлар
ПСЖ раҳбари: "Бизда дунёнинг энг яхши футболчилари бор ва уларни сақлаб қолмоқчимиз"
Носир Ал Ҳелайфи келаси мавсум жамоа юлдузларини клубда сақлаб қолмоқчи.
Олдинроқ, Париж клубини Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Серхио Рамослар тарк этиши мумкинлиги айтилган эди.
"Омадимиз келган, чунки дунёнинг энг яхши футболчилари ПСЖ сафида ўйнашни хоҳлашди. Уларни жамоада сақлаб қолиш устида ишлаяпмиз. Вазиятни таҳлил қилиб, кейинги қадамлар борасида бош қотирамиз.
Хато қилмоқчи эмасмиз. Ёзда таркибни мувозанатга келтиришга уриниб кўрамиз. Трансфер ойнасидан ҳавотир олаётганим йўқ" - дейди ПСЖ президенти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар