

Маълумотларга кўра, Париж клубининг янги нишони Дортмунднинг "Боруссия" клуби хавбеки Юлиан Вайгль бўлади. Футболчи Париж клубининг ҳозирги устози Томас Тухель билан яхши таниш. Улар "арилар" сафида бирга ишлашган. Парижликлар Вайглни қишки трансфер ойнасида ижарага олиб, ёзда 20 млн. еврога харид қилмоқчи.
Олдинроқ, ёзда ПСЖни ярим ҳимоячи Адриен Рабьо тарк этиши эълон қилинган эди.



