ПСЖ ўз қитьаларида чемпион бўлган футболчиларини тақдирлади
25 авг 2021 00:20
Янгиликлар
ПСЖ ўз қитьаларида чемпион бўлган футболчиларини тақдирлади
Улар орасида Копа Америка ва Евро ғолиблари бор.
ПСЖ клуби шу йил ўтказилган қитьа чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган футболчиларини тақдирлади. Совринда Европа ёки Жанубий Америка қитъалари шакли ва тўп тасвирланган. Лионель Месси, Анхель Ди Мариа, Леандро Паредес, Марко Вератти ва Доннарумма ушбу совринларни қабул қилиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги Америка Кубогида Аргентина термаси зафар қучган бўлса, Европада Италия жамоаси тенгсизлигини исботлаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар