ПСЖ мухлислари Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши уюштиришди
04 май 2023 10:05
Янгиликлар
ПСЖ мухлислари Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши уюштиришди
ПСЖ мухлислари ҳужумчи Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши уюштиришди.
Мухлислар бразилиялик ҳужумчининг уйи олдида “Неймар, йўқол”, деб ҳайқиришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парижликларнинг мухлислари клуб раҳбарияти қароргоҳи олдида жамоа таркибини ўзгартиришни талаб қилиб намойиш ўтказишганди. Улар жамоа ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар, бош мураббий Кристоф Гальтье ва президент Нассер Ал-Хелаифини ҳақорат қилишганди.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖни ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар