ПСЖ Мбаппе либослари сотувини тўхтатди
19 май 2022 12:32
Янгиликлар
ПСЖ Мбаппе либослари сотувини тўхтатди
ПСЖ онлайн-дўкони жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг либослари сотувини тўхтатди.
Олдинроқ хабар берилганидек, француз бир неча кунлардан сўнг фаолиятини қаерда давом эттиришини айтади.
Форварднинг "Пари Сен-Жермен" билан шартномаси шу ёзда якунига етади.
Футболчи жорий мавсум Париж клуби таркибида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар