UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  3 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  5 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди Янгиликлар

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди

Аввалроқ Роналду ҳам ушбу маҳсулот ўрнига оддий сув ичишни тавсия қилганди.

ПСЖнинг футбол бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш клубдаги дастлабки йирик ҳаракатларидан бири сифатида жамоага овқатланиш бўйича мутахассисни ёллашга қарор қилди.

Эндиликда ўйинчиларга овқатланиш вақтида газли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.

Ажабланарлиси шундаки, Франциянинг амалдаги чемпионлари Coca Cola билан 2024 йилгача ҳомийлик шартномаси тузган.

ПСЖда янги мавсум бошланишидан олдин овқатланиш бўйича мутахассис йўқ эди, шу боис супер юлдузлар — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар эндиликда қатъий режимга амал қилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини олдидан Будапештда ОАВ билан интервью қилишидан аввал Coca Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишни тавсия қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика