ПСЖ душанба куни Кейлор Наваснинг трансферини эълон қилади

Alisher
31 авг 2019, 10:28
Француз клуби тез орада Кейлор Наваснинг трансферини эълон қилади.

ПСЖ душанба куни Кейлор Навасни жамоа футболчиси сифатида таништиради. Трансфер 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Шартнома 3 йилга тузилади. Посбон ҳафта охирида рўйхатдан ўтолмаслиги сабабли битимни имзолаш душанбага қолдирилган.

Навас фаолияти давомида "Реал"дан ташқари "Саприсса", "Альбасете" ва "Леванте" клубларида ўйнаган.

Дарвозабон 2008 йилдан буён Коста-Рика терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›