"Профессионал жамоаларининг кўпи халқнинг пулига яшайди". Журналист Россия футболи ҳақида гапирди
27 фев 2021 09:11
Янгиликлар
"Профессионал жамоаларининг кўпи халқнинг пулига яшайди". Журналист Россия футболи ҳақида гапирди
-Сиз декабрь ойидаги интервьюда шундай дегандингиз: "Россия футболи давлатнинг молиялаштируви асосида курилган. Мен эса ривожланишнинг бундай моделига қаршиман".
-Бу гапларимни рад этмайман. Ушбу муаммо ҳалиям актуал. Буни фақат давлат миқёсида ҳал қилиш мумкин.
Россия Европа футбол державасидан кўра Қозоғистонга кўпроқ ўхшайди. Профессионал жамоаларнинг кўпи халқнинг, солиқ тўловчиларнинг пулига яшайди. Бу қанақаси, йигитлар?
-Украинада клублар ҳусусий. Аммо сизларда фақатгина "Шахтёр" ва "Динамо Киев" жамоалари бор. Чемпионат ҳам қизиқарли эмас.
-Стоп! Еврокубоклардаги ҳисобнинг ўзи ҳозир 2:0 кўринишида, Украина фойдасига. Европа лигасида Россиянинг нечта жамоаси қолди? Нима учундир битта ҳам кўрмаяпман.
Ҳа, Украинада "Шахтёр" ва "Динамо" томонида катта устунлик бор. Буни рад этиш мумкин эмас. Лекин мен бошқа лойиҳаларни ҳам қизиқиш билан кузатиб бормоқдаман. Масалан - "Десна". Харковь футболининг қайта туғилиши эса алоҳида мавзу.
Бу борада Россия мақтана олмайди. Сизнинг тизимингиз ишламаяпти", - деди Франков.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар