UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  0 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  3 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  17 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4

Про лига. Водий дербисида "Нефтчи" "Турон"дан устун келди Янгиликлар

Про лига. Водий дербисида "Нефтчи" "Турон"дан устун келди

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Про лига. 17-тур

15 ноябрь, якшанба

14:00 - ТУРОН – НЕФТЧИ 0:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Расул Фозилов, Максим Нехочин

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Гол: Миржалол Неъматов, 60 0:1 Достон Тошматов 73, 0:2

"Турон": 87. Акмал Ортиқов,2. Абдулазизхон Абдурашидов,3. Шукурали Пўлатов,5. Ойбек Ахматов,7. Умиджон Қодиров14. Дониёр Исмоилов,15. Шохрухбек Холматов (С),17.Достонбек Мелиқўзиев,18. Аслиддин Тоштемиров,22. Ғолиббек Сарибоев,77. Билолхон Тошмирзаев.

Захира:1. Мирзоҳиджон Жалилов,6. Азизбек Эркинов,8. Баҳодир Акрамов,10. Жавоҳир Соҳибов,11. Асилбек Қаюмов,23. Хуршидбек Асқаралиев,25. Исмоилжон Охунжонов,71.Миржалол Мирзаев

"Нефтчи": 35. Шерзод Абдураимом, 4. Миржалол Неъматов, 8. Ислом Каримов, 10. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 17. Достон Тошматов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Ирматов, 27. Достон Авазбеков, 34. Рустам Абдухамидов, 38. Умар Адхамзода

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев 6. Муҳаммадазиз Обиджонов, 7. Мансур Саидов, 9. Отабек Зокиров, 31. Павел Смоляченко, 77. Санжарбек Зокиров, 93. Сирожиддин Аллаев

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. "Нефтчи" водий дербисида "Турон"ни мағлубиятга учратди.

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Мансур Саидовга қизил карточка кўрсатилди.

Мезбонлар таркибида Билолхон Тошмирзаев ўрнига Хуршидбек Асқаралиев тушди.

Гооооол! "Нефтчи" иккинчи голини урди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Достонбек Тошматов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

"Нефтчи"да ўзгариш. Жавоҳир Расулов ўрнига Павел Смоляченко майдонга тушди.

Майдон эгалари босимни оширишмоқда.

Гоооооол. "Нефтчи" жамоаси учрашувда ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи Миржалол Неъматов

Учрашув давом этади, ҳисоб ҳамон 0:0

Дониёр Исмоиловга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани сабабли ўйинда бироз тўхталиш юзага келди. 

Иккинчи бўлим "Нефтчи"нинг устунлигида ўтмоқда. Мансур Саидов мезбонлар жарима майдончасини ёриб ўтишга эришганди. Сўнгги паллада ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

Ўзгариш! "Турон" жамоаси таркибида Аслиддин Тоштемиров ўрнига тажрибали Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус

Майдонда шиддат юқори, "Турон" жамоасида Билолхон Тошмирзаев бугун фаол

Ғолиббек Сарибоев томонидан ижро этилган жарима зарбаси ноқаниқ кўриниш олди. Учрашувда шиддат ошмоқда. Мезбонлар кетма кет ҳужумлар билан рақибни ҳимояланишга мажбур қилмоқда.

"Нефтчи" жарима тўпи ишлади. Аммо зарба ноаниқ.

Зарбааааа! Учрашувда тўлиқ устунлик қилаётган майдон эгалари кетма кет "Нефтчи" дарвозаси томон зарбалар йўллашди. Достон Мелиқўзиев ва Умиджон Қодировларнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Дониёр Исмоиловнинг зарбасини меҳмон жамоа ҳимоячилари бартараф этишди

Ухххх. "Турон" жамоасида учрашувдаги биринчи ҳавфли вазият. Ғолиббек Сарибоевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Билолхон Тошмирзаев боши билан дарвозага йўллади, бир оз ноаниқ!

Дастлабки дақиқалардан икки жамоа аъзолари тўп назоратига эътибор қаратишмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган, қизиқарли ва шиддатли кечиши кутилаётган водий дербисини биргаликда кузатиб борамиз. "Турон" - "Нефтчи" ўртасидаги бугунги тўқнашув катта эҳтимол билан Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма оладиган жамоа номини аниқлаб беради. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика